Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Унаштрувни...

00:00 / 13.07.2010 | eski savollar | 2874
Ассалому алайкум Ҳурматли устоз, Сизга ҳар доим Аллаоҳдан куч қувват тилайман. Аллоҳга шукур-ки бизни юртимизда сиздек Устоз Олимимиз бор. Ҳурматли Устоз мен шарий ё'л билан нима қилишимни биламаяпман ёрдам берсангиз.Мен бир қиз оила қурмоқчи эдим, у қиз кейинги ҳаётида ҳижобга кириши ва намоз о'қиш нияти борлигини айтганди. Мен исломга қо'лдан келгунча амал қиламан. Сизни китобларингиздан о'қиб юраман. У қизга ҳам сизни китоблариздан совг'а қилганман. Мен у билан унаштрилдим, унаштрув халқга э'лон ҳам қилинди. Мен уйланмоқчи бо'лган қиз мендан олдин (2 йил олдин ) бир йигит билан 5 ой давомида "севишган"лиги ма'лум бо'лди, кичик зинолар ҳам қилганлиги ҳам ма'лум бо'лди, о'зи тан олди. Буни билиб, мени қаттиқ қаҳрим чиқди ва ко'п урушдим урушганим уни ҳам бездириб қо'йди. Аллоҳдан о'зимни босишга доимо ёрдан со'рардим қаҳримни босишим барибир қийин бо'ларди. Шундан кийин о'ша куни кеч қурун Қиз менга намоз о'қишни бошладим деб телефон қилди. Мен Аллҳамдулиллаҳ муборак бо'лсин деб табрикладим. Ҳадислардан ва ушбу форумдан изланиб ундан менга айтганларидан бошқа воқеалар ё'қми? деб со'радим у ё'қ деди. Қиз билан ҳаётимни давом эттиришга қарор қилдим. Бир кун яна кичик ёлгон чиқиб қолди, яна жаҳлим чиқди ва Мен Унга Ҳар доим ҳам гуноҳни ювиш учун исломга яхши амал қилиш деб тушунтрардим, мен то'йни исломий қиламан, 2-3 ой ичида ҳижобга киришни о'рган ҳижобга кирасан деб тушунтирдим. Керакли адабиётларни уйига бердим. Унаштрув маросимида қиз томондагилар мени яхши била туриб, АРОҚ, КОНЙАК ва Винолар беришибди мени яна жаҳлим чиқиб, урушдим, Аввалги "севишган" ҳолатни қизни бетига солиб ҳам урушдим. ҳаммалариз ко'чани айтганини қиласизлар деб урушдим. Қизни 15-16 ёшли укалари қизни ота онасига бо'лган воқеани (севишгани"дан ташқари) айтишган. Со'нгра қизни она- отаси ва қариндошлари қизини ҳижобга киришга ва мен билан оила қурушига қаттиқ қаршилик қилди. Унаштрувни бузди. Қизи бунга рози эмас эди. Мен ко'п илтимос қилдим. Сен қизимизни оила қурганингдан кейин ҳижоб кийдрасан деб мени ҳайдаб юборди. Қиз кейинги тақдирини о'йлаб азобда қолган. Мен унаштрувни бузишган бо'лса ҳам қайта тиклаб давом эттирмоқчиман. Лекин фойдаси бо'лмаябти. Қизни отаси қизимга гапирсанг оқишига қо'ймайман, қизимни со'йиб ташлайман деб до'қ қилди. Исломий то'й деганим ва қизни ко'п уришним учун мени жуда ёмон одам демоқда.Мен бир қизни ҳаётини барбот бо'лишига сабаб бо'лябман, қиз яётдан совиб тушкунликка тушган. Қандай қилиб ота онасининг ко'нглига ё'л топишни билмаяпман. Шариатда қандай ко'рсатмалар бор, мен қайта тикласам бо'ладими, нима қилишим керак? (Лекин қиз томон ҳаммалари қарши) Олдиндан раҳмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ерда гап қиз томонда экан.- Аллоҳ тўғри йўлга бошласин!

Топ рейтинг www.uz Openstat