Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймондан айрилишнинг никоҳга таъсири

00:00 / 03.05.2007 | eski savollar | 2636
Хурматли шайх хазратлари Имом Бухорий келтирган хадисда ёзилишича Пайгамбаримиз Мухаммад сав " кишилардан мана бундай", деб муборак бармоклари билан курсатиб "Аллох кишилардан иймонини сугуриб олади" деганлар, шунга кура бухолат юзага келиши учун киши зино килса ёки хамр ичса ёки угрилик килса деб ёзилганди эслашимча. Киши мумин булиши учун иймон зарур шунингдек шаръий никохдан утиши учун хам аввало эр кишининг мумин булмоги булиши керак. Савол 1. Агар бир киши никохдалигида юкорида ёзилганлардан бирортасини килса(бугунги кунда аксар узбек юрдошларимиз ва бошка ислом давлатларида шу каби холатлар купайиб кетганлиги хеч кимга сир эмас) кандай холат юзага келади2.тугулган фарзандлар насабига таъсири борми3. бу холатларда нима килинади. Яна бир саволим бор 4.Куръони Каримнинг Вокеъа сураси 61 оятини шархлаб, изохлаб берсангиз бу оятнинг мазмунига акли етмаябди етмайди хам Оллох сиздан рози булсин. Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракатуху

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Киши зино, ўғрилик қилса ёки хамр ичса никоҳига таъсири йўқ. Чунки шариатда ҳаром ҳалолни ҳаром қилмайди деган қоида бор.2. йўқ!3.Бунда ўша нобакорларга насиҳат қилиб, ёмон йўлдан қайтарилади.4.Бунинг учун тафсир ўқиш керак.Аллоҳ айтади:«Орангиздаги ўлимни Биз белгилаганмиз ва Биз ожиз эмасмиз.Сизнинг ўрнингизга сизга ўхшашларни алмаштиришдан ва сизларни ўзингиз билмайдиган ҳолда яратишдан».Ўлим ўзи нима? Қаердан келади? Ким уни бошқаради? Шу каби саволларга фақат «Аллоҳ» деб жавоб беришдан ўзга чора йўқ. Аллоҳ агар хоҳласа, ҳозирги инсониятнинг ҳаммасини бирданига йўқотиб, ўрнига тоат-ибодатлироқ бошқаларини яратиб олиш қудратига эга.Аллоҳ ҳозирги инсонларни ўзларининг хаёлларига ҳам келмаган шаклда, бошқача ҳолда яратиши ҳам мумкин. Унга бунинг ҳеч қийини йўқ. Чунки йўқдан бор қилган Аллоҳга борни бошқача қилиш юмуши ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Йўқдан бор қилиш қандай бўлишининг баёни юқоридаги оятларда келди, буни ҳамма билди.

Топ рейтинг www.uz Openstat