Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Соч сотиб олувчилар

14:39 / 17.04.2018 | Sherzod | 3649
Ассалому алайкум! Илмингиз зиёда болсин! Уйимизга соч сотиб оладиганлар келиб турарди. Лекин онам уларни доим қайтариб юборардилар. Бир куни аёлим соч оладиганлар келганида сочини битта тоғорачага алмашиб юборибди. Албатта у, бу иш яхши эмаслигини билмаган. Саволим шуки: шу (идиш) тоғорани ишлатиш жоизми ёки ташлаб юборайликми? 2). Соч олиб ёки сотганларни хукми қандай бўлади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! 1). Ҳаром нарсанинг эвазига келган нарса ҳам ҳаромдан топилган нарсанинг ҳам ҳукми аввало ўз эгасига қайтариб бериш иложи бўлмаса фақир мискинларга садақа қилиб юборишдир. Масалан кимдир пора олган бўлса берган одамга қайтариб бериши шарт.
2). Баъзи аёллар ўзларини чиройли кўрсатиш учун ўзга аёллар сочларини улаб оладилар. Бундай қилиш шариъатимизда гуноҳи кабира саналади. 

  حَدَّثَنَا هِشَامٌ، أَنَّهُ سَمِعَ فَاطِمَةَ بِنْتَ الْمُنْذِرِ تَقُولُ: سَمِعْتُ أَسْمَاءَ قَالَتْ: سَأَلَتِ امْرَأَةٌ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ ابْنَتِي أَصَابَتْهَا الْحَصْبَةُ، فَامَّرَقَ شَعَرُهَا، وَإِنِّي زَوَّجْتُهَا، أَفَأَصِلُ فِيهِ؟ فَقَالَ: لَعَنَ اللهُ الْوَاصِلَةَ وَالْمَوْصُولَةَ  

Асмо деди:
«Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, қизимга қизамиқ тошиб, сочлари тўкилиб кетди. Албатта, мен уни эрга берган эдим, унга соч улаверайми?» деди. Шунда у зот: «Аллоҳ улама қилувчи аёлни ҳам, улама қилдирувчи аёлни ҳам лаънатласин» дедилар».
Шариъатда ман қилиниши ҳамда лаънатга сабаб бўлишининг икки важҳи.
1.    Ўзгаларга ўзини ёш ва чиройли қилиб кўрсатиб алдаш. Кўпинча йигитлар уйланганларидан кейин тўйдан олдин учрашувга чиққан қиз шумикан ёки бошқасимикан деб ўйлаб қоладилар.
2.    Шаръан бегона эркакка бегона аёлнинг сочини кўриш, аёл кишига эса, сочини кўрсатиш ҳаром саналади
Хозирги кунга келиб ўзгалар сочини ўз сочига улаб олиш урфга кириб қолди. Бу нарса ўз-ўзидан унинг савдосини ҳам ривожлантирди. Баъзи бир аёллар уйма-уй юриб аёлларнинг тарашда тўкилган сочларини тўплаб сотадиган ҳолларга гувоҳ бўлинмоқда. Кўмилиб кетгандан кўра пул дейдиганлар ҳам топилмоқда. Шариатимизда одам аъзоларининг савдосидан қаттиқ қайтарилган. Агарчи у ўлик тана  ёки кесиб олинган соч  ёки тирноқ бўлса ҳам. Одам аъзоси қандай ҳолда бўлмасин унинг савдоси ҳаромдир. Шу ўринда бозорларда кенг кўламда сотилаётган "парик"ларнинг ҳукми ҳам нима бўлиши ҳақида ҳам савол келиб чиқади. Агар парик одам сочидан таёрланган бўлса, (баъзилари шундай ҳам экан) уни тақиш юқорида айтиб ўтганимиздек ҳаром саналади. Агарчи беморлик ёки бирор сабабдан сочи тўкилган бўлса ҳам. Агар сунъий нарсалардан ёки ҳайвонлар юнги ёки жунларидан бўлса, уламолар бунга рухсат берган. Албатта, тўйдан олдин куёвга чиройли кўриниш учун бўлса, жоиз эмас.
Раддул мухтор соҳиби Ибн Обидин ( инсон сочи) сўзининг давомида "Инсон сочидан фойдаланиш умуман жоиз эмас. Бу  Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:  «Аллоҳ улама қилувчи аёлни ҳам, улама қилдирувчи аёлни ҳам лаънатласин» деган ҳадисларига биноандир. Аёллар сочларининг ўримларини зиёда қилиши учун туянинг юнгидан улаб олсалар жоиз" деган. Шунга биноан одам сочидан бошқа нарсалардан таёрланган сочга тақиланадиган нарсаларнинг истемоли ҳам савдоси ҳам жоиздир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat