Ассалому алайкум ! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин, бу канал орқали кўплаб саволларимга жавоб олиб келмоқдаман. 1). Юзни пилинг қилиш мумкинми? Бунда юзни устки ўлик терилар билан қопланган бир қавати тиғга ўхшаган асбоб билан олиб ташланар экан?
2) Дадам оқарган узун қошларини менга юлиб ташлашимни айтадилар ва мен иккаланиб уларни истакларини бажармоқдаман. Бунга шариатимизда қандай қаралади? Жавобингиз учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! 1). Ҳуснга ҳусн қўшиш учун қилиш жоиз эмас. Айбни кетказиш учун жоиз. 2). Юлманг. Валлоҳу аълам!