Ассаламу алайкум! Хурматли устозлар, тўйимиздан кейин 9 йил Тошкентда ижарада яшадик. Бир ой бўлдики Тошкентдан уй олдик, Аллоҳга шукур. Бўйнимизда раҳматли онамни жуда катта қарзлари бор. Эрим жаноза вақтида бўйниларига олганлар. Бошқа вилоятни чекка қишлоғида онамни мани номимга олиб қўйган ерлари бор. Шуни етганича уларни қарзларига атаганмиз, лекин етмайди камлик қилади ва яна раҳматли онамдан ногирон укам қолган, унгаям уй олиб уйлантиришни бўйнимга олганман. Саволим: Бизга закот тўлаш жоизми? Оилада битта одам тўлайдими ёки хар биримиз алохидами?