Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўртакаш фойдани 3/1 га шерикми

09:59 / 20.04.2018 | Ibrohim | 2389
Ассалому алайкум! Шерикчилик асосидаги савдомиз юзасидан бир саволимиз бор эди. Бир биродар билан савдо қилишга келишгандик, мен сармоямни киритиб четдан молни етказиб берадиган у эса сотадиган ва фойдани иккига бўладиган бўлдик. Шунда у биродар унинг яқин омонатдор яна бир дўсти борлигини ва у ҳам қўшилиб яхшироқ сотиши мумкинлигини айтди. Мен рози бўлдим ва фойдани 3 га бўладиган бўлдик. Орадан вақт ўтгач маълум бўлдики, молни фақат 3-қўшилган одам сота олётган эканлар, ўртадаги биродар эса меҳнат ҳам қилмай, сармоя ҳам киритмай фойдани учдан бирини олаётган эдилар. Орада мен бу ишлари тўғри эмаслигини сармоя ёки меҳнат қилишларини айтдим, лекин ўртадаги биродар мени молимни сотиб бера оладиган одам топиб бера олганлари учун тенг шерик бўла олишларини айтяптилар. Мен савдони тўхташимизни, 4 партия жўнатилган молдан фақат 3 тасини фойдасини рози бўлиб 3 га бўлишимизни, яъни одам топиб берганлари учун шунча олган фойдаларини бир маротабалик пул сифатида таклиф қилдим, лекин ўртадаги биродар мени бошидан шунга рози бўлганимни ва 4-партияга ҳам тўлиқ шерикликларини айтмоқдалар, меҳнат ҳам сармоя ҳам киритмаган ҳолда. - Ушбу ҳолатда биродар мени ва 3-одамни фақат учраштириб, ўртакашлик қилганлари учун фойдани 3/1 га шерик бўлиши тўғри бўладими, агар шуни талаб қилсалар қандай йўл тутишим маъқул бўлади? Агарда ўртакаш тушунмасдан, рози бўлмаган тақдирда ўртадаги одам сармоя ҳам меҳнат ҳам қилмаётгани сабабли мен 3-одам билан ўртадаги одамга айтмаган ҳолатда савдони давом эттирсак ҳам тўғри бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Инсон сармояга ҳақдор бўлиши учун пул тикиш керак ёки меҳнат қилиш керак ёки насяга олинганда ҳалокатга учраса тўлашини зиммасига олиши керак. Бундан бошқа ўринда шерик сифатида фойдага ҳақдор бўлолмайди. Далолат қилгани учун муаййан келишилган нархни олиши мумкин. Унда даллоллик бўлади. Қолганини билмаймиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat