Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳрам ҳисобланадими?

10:00 / 20.04.2018 | bilol | 2361
Ассалому алайкум! Яқин инсонимнинг отаси биринчи турмуши бузилгач иккинчи турмуш қилган ва биринчи аёлининг фарзандларига, иккинчи аёлининг сутини пиёлада ичирган. Шу ҳолатда қариндошлик алоқалари боғланадими? Яъни биринчи аёлининг фарзандлари иккинчи аёлини сутини пиёладан ичгани учун маҳрами ҳисобланадими? Шу ҳолатда шариатимизнинг ҳукми қандай? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! У болаларга иккинчи аёл отасининг хотини жиҳатидан маҳрам ҳисобланади. 

 وَلاَ تَنكِحُواْ مَا نَكَحَ آبَاؤُكُم مِّنَ النِّسَاء إِلاَّ مَا قَدْ سَلَفَ إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَمَقْتًا وَسَاء سَبِيلاً۝ 

22. Оталарингиз ўз никоҳларига олган аёлларни никоҳингизга олманг! Аввал ўтган бўлса, майли. Албатта, у фаҳш иш, жирканч ва жуда ҳам ёмон йўлдир!
Сут ичганда маҳрам бўлиши учун эмувчи мелодий йил билан 20 куни кам икки ёшда бўлиши керак. ундан катта ёшда бўлган бола эмса эмикдошлик собит бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat