Ассалому алайкум! Пайнетимнинг бошқалардан фарқи менга одамлар уйидан туриб телефон қилишади газга светга пул ташлаб бер деб. Мен ташлаб бераман ва хизмат ҳақини қанча пул ташлаганига қараб оламан. Пайнет иловасида эмас клик ёки упай каби дастурлардан фойдаланаман ва бу дастурлар менга пул бермайди шунинг учун одамларнинг ўзидан оламан хизмат ҳақини. Бази одамлар пулни уйимга олиб келади базилари эса олиб келмайди. Шунинг учун пулни олиб келмаган одамлардан кечаси велосипедда уйларига бориб 2-3 км гача айланиб 2-3 соат пулларни йиғиб чиқаман ва уйидан ўзим олиб кетганим учун йўл кира ҳақига деб 5 минг ёки 10 минг яна хизмат ҳақи оламан. Чунки у пулларни пластикка туширишим учун яна шаҳарга боришим керак йўл кира кетади вақтим кетади. Саволим уйимга пулни олиб келмаган одамлардан йўл кира сифатида пул олсам рибо бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!