Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хатмини ният қилиб бировга ўқитиш

10:55 / 29.06.2022 | Begim Axrarxanova | 913

Ассалому алайкум! Қайнонам хар ойда ўртоқ ва қариндошлари билан йиғилишади ва хатми қилишни ният қилиб 5 порадан бўлишиб олишади. Кейин қайнонам уларга теккан хатми пораларни овсинимга ўқиб қўйинг дейдилар. Қайнонам ўзлари ният қилган хатми пораларини овсинимга ўқитишлари жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қайнонангиз Қуръон ўқишни ё ваъда берган ёки назр қилган бўлиши мумкин. Қуръон ўқишни назр қилиш мумкинлиги борасида уламоларнинг ихтилофи бўлгани учун буни назр деб айта олмаймиз. Ваъда берган бўлса уни устидан чиқиши учун шахсан ўзи бажариши керак. Чунки тиловат бу ибодатдир, бошқанинг ўрнига ибодат қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat