Мен ҳомиладорман. 2 та ўғлим бор: Сайидамин ва Муҳаммадамин. Ҳозир учинчи фарзандга ҳомиладорман. 1-2 ойдан бери тушимга арабча "мубин" ёзуви киради. Охирги тушимда фарзандим туғилди, уни сувда чўмилтирдим, лекин йиғисиям келмади. Кейин эса оппоқ кийимда, юзларидан нур ёғилиб турган кекса одам келиб юрагини очиб яна арабча "мубин" сўзини ёзди ва юрагини ёпиб баданини силаб қўйди. Кейин эса қарасам кўлимда соппа соғ чақалоқ менга қараб кулиб турар экан. Ундан олдин шу ёзувни сувда, денгиз олдидаги қумда ва тоғда ўқиган эканман. Кўнглимнинг сезишича туғилажак фарзандим қиз бўлиб туғилса керак. Шу сўзнинг туғилажак фарзандимга алоқаси борми? Мен шу исмни қўйишим шарт бўладими? Олдиндан жавобингиз учун миннатдорман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Тушда кўрган ҳеч нарса шарт бўлмайди. Агар қиз кўрсангиз, исмини Мубина қўйсангиз яхши бўлади.