Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қариндошимни муомаласи

16:32 / 23.03.2020 | Алишер | 1647

Ассалому алайкум! Мен мусофирчиликда ишлайман. Иш вақтимда вақт тополмаганим учун пешинасршомни қазо қилиб ўқишимга тўғри келяпти. Ишдан кеч келаман ва ҳамма тинчиганидан кейин намоз ўқийман, ҳеч кимга халақит бермай деб. Мен намозни жуда секин ўқийман, намоз ўқишни бошласам бир қариндошим доим гапиради. Безор қилдинг дейди, доим шу одам билан жанжалашгим келади, лекин Худодан қўрқаман. Мен азон айтсам жойидан туриб гапиради менга. Шунга ўйланиб қолдим мен ўқийдиган намозим қабул бўлдимикан деб. Доимо шу қариндошим норози бўлади намоз ўқиган пайтим, росса тинч ўқисамам бир баҳона топиб гапиради. Шу қариндошим ҳамма намозни бир пайтда ўқиб олади. Яъни шомни ўқиган пайт хуфтонни ҳам ўқиб олади. Бундай ўқима десам менга жаҳл қилади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намозларни вақтида ўқинг. Фарзларни ўзини бўлса ҳам. Инсон ҳамжинсини кўрганида, у билан суҳбатлашганда роҳатланади. Ножинсни кўрганда кайфияти бузилади. Ўғри ўғрини кўрганида хурсанд бўлади, бузуқ бузуқни кўрганида хурсанд бўлади. Машҳур файласуф Жолинус бир табиб олдига келиб “менга мажнунликка қарши дори беринг” деди. Табиб Жолинусга яхшилаб қараб “мен сизда жиннилик аломатларини кўрмаяпманку, дорини нима қиласиз” деди. Шунда Жолинус “йўлда келаётганимда бир мажнунга йўлиқдим. У мени кўриб жуда хурсанд бўлиб, мен билан гаплашгиси келди. Шундан билдимки менда ҳам бироз мажнунлик бошланибди. Чунки жинни жиннини кўрганда хурсанд бўлиб, соғломни кўрганида ғаши келади” деган экан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat