Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шубҳали маҳсулотлар

07:49 / 24.04.2018 | Abdulaziz | 2474
Ассалому алайкум! Авваламбор замон билан ҳамнафас юриб бизларни ҳам янгиликлардан хабардор қилаётганларингиз учун ташаккур айтаман. Яқинда умуман тошкент нонларини емай қўйдим, бемалол иложи бор экан, ҳаёт фақат овқатдан иборат эмас экан. Айниқса чўчқа терисидан шўткадан фойдаланиб бизларга бераётганларидан кейин умуман емаябман. Агар ишонсангиз дуоларимиз қабул бўлмаслигини асосий сабабларидан бири ҳам шу деган яқиндаги жавобларингиздан жуда қаттиқ таъсирланиб кетдим! Қариндошлар, яқинларга умуман бу мавзуда гапириш қийинлигини биламан шунинг учун ҳам менга доктор тавсия қилмаган нон ейишни дейман. Бу ёлғон эмас балки ҳақиқатда доктор қорин дам бўлмаслиги учун камроқ ейишни маслаҳат берган. Қорин дам бўлмаслиги эса намоз учун зарур. Яқинда мен кўпчилик маҳсулотларга ҳам шубҳа билан қарай бошладим(ширинликлар, тортлар, печене, кекслар). Сабаби оддий ичидаги қоғозни ўқисам кўпчилик мен умуман тушунмаган нарсалар ёзилган бўлади. Шунинг учун ҳам юртимизга ҳалол стандарти сув ва ҳаводек зарур экан. ҳттп://саволлар.ислом.уз/с/57311 Тепадаги линкни ўқиганман кўп бора каналдан лекин мен сизлардан маслаҳат сўрамоқчи эдим яъни зикр аҳлидан: Менда шубҳа ширинликларга бўлса умуман тановул қилмаслигим керакми? Сизлар ўзингизда мендек ҳолат бўлса нима қилган бўлардингиз ? Бу шахсий савол эмас балки илмига амал қилувчилар изидан юриш деб билинг. Бунга ҳам Аллоҳ қодир қилса эришаман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Еганни маломат ҳам қилманг, кўнглингиз тортмаса еманг.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat