Ваалайкум ассалом! Тўғри мулоҳаза қилгансиз. Аслида имом домлаларнинг ишлари ҳам ўқитувчиларнинг ишларидан кам бўлмаса керак. шундай бўлсада, бу каби масалалар доимий равишда намозхонлар қулоқлари остида такрорланиб туриш керак. Чунки масжид ичи имомларнинг меҳнат қилиш жойи ҳисобланади. Сафларни тўғрилиги, азон, такбир барчаси уларнинг вазифаси ҳисобланади. Бунинг ечими бу масалани такрор-такрор айтиб туришдан бошқа нарса эмас. Исломда майда деган нарса йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шу каби ишлар қанчалик муҳим эканлигини баён қилиб:
سَمِعْتُ النُّعْمَانَ بْنَ بَشِيرٍ يَقُولُ: قَالَ النَّبِيُّ : لَتُسَوُّنَّ صُفُوفَكُمْ أَوْ لَيُخَالِفَنَّ اللهُ بَيْنَ وُجُوهِكُمْ
Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ё сафларингизни текислайсизлар, ёки Аллоҳ юзларингизни бир-бирингиздан буриб қўяди», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!