Мен хорижда хизмат сафаридаман. Иш туфайли жума намозига ҳар жума боролмаймиз. Ўтган жума намозхон биродарлар йиғилишиб иш жойимизда ўқишибди. Иш жойида ўқисак, жума шартларига тўғри келадими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ҳанафий мазҳаби шартларига тўғри келмайди. Аммо доимо бориш имкони бўлмаса, бирйўла жума ўқимай қўйгандан, сизларга ўхшаб иш жойида ўқиса ҳам бўлади.