Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Ислом динидаги билимларим ҳали жуда саёз... Мен уни янада тўлиқроқ ўрганиш ниятидаман. Буни амалга ошириш учун Қуръон ҳамда ҳадисларни ўрганиб чиқишим кифоя қиладими? Барча саволларимга жавоб топа оламанми, шуни ўзи билан кифоялансам бўладими? Жавобингиз учун ташаккур. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин... Бизларнинг илмимизни ҳам сизники каби зиёда қилсин. Раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз айтган нарсалар билан бирга Қуръон ва Суннатга олиб борувчи ва ушбу икки буюк масдардан чиқарилган шаръий китобларни ҳам ўқишингиз керак бўлади. Ҳаммаси ҳам жуда осон иш. Фақат вақтни бекор ўтказмай ўқиш ва ўқиш керак.