Ассалому алайкум! Мен 2007 йилда бир қизга кўнгил қўйиб уйландим. 2008 йилда ўғил, 2009 йилда қиз фарзандлик бўлдик. Фарзандлик бўлганимиздан кейин мен бошқа мамлакатга ишга кетдим ва бир йилда қайтиб келдим. Қайтиб келганимда аёлим қандайдир "ЭСКИЧА" иш қилиб пул топаётган экан. Бу ишинг нимаси деб сўрасам, у менга сиз йўқлигизда анча мазам бўлмади, “домла” бўйнимга олиб, шу ишни қилишни буюрди деб жавоб берди. Соғлиги учун бўлса майли деб индамай яшайвердим. Аммо вақт ўтган сайин аёлим ғалати ишлар қила бошлади, яъни картадан фол очиш, қабристондан одамларга тупроқ опкелтириб дам солишлар ва бошқа ишларни қила бошлади. Бундан ташқари аёлим “мен уникига буникига ўқишга кетяпман” деб кетиб, эртаси куни ёки кечга маст холда кириб келадиган одат чиқарди. Махаллада хам гап сўзлар чиқиб кетди. Икки нафар фарзандим бўлгани учун 8 йил чидаб яшадим. Охири 2015-йил ажрашишга қарор қилиб уйдан чиқиб кетдим. 2017-йилда собиқ аёлим мени алиментга берди. Хозирда икки фарзандимга алимент тўлаяпман. Алиментни оляпти, аммо фарзандларимни мен хохлаган пайтимда кўрсатмаяпти, кўрсатса хам фақат ўзи иштирокида кўрсатяпти. Ярашсангиз болаларингиз доим ёнингизда бўлади бўлмаса йўқ деяпти. Фарзандларими бер десам бермаяпти. Мен ажрашиб тўғри қилганманми? Илтимос жавоб беринг. Фарзандларимни соғиниб виждоним қийналиб кетди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Тўғри қилгансиз. Чунки фолбинлик қилувчиларнинг иймони шубҳали бўлади, улар билан қилинган никоҳ ҳам боғланмайди. Валлоҳу аълам!