Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқишни бошладим

15:38 / 26.04.2018 | Руслан | 3340
Ассалому алайкум! Ман 2 йилдан буён чет элдаман. Ман намоз ўқишни кўпдан буён хавас қиламан. Яқинда 4-5 ой олдин масджидга бориб намоз ўқишни ўргандим, лекин чет элга чиққанларни намоз ўқиб ёмон йўлга кириб кетаётганларини ота-онам эшитишган фақат ота-онам эмас кўпчилик эшитган. Шунинг учун ман намоз ўқишимни ота-онамдан яшираман. Намоз ўқишни бошлаганимдан сўнг тилимда ўз-ўзидан Алҳамдуллаҳ, ИншаАллоҳ, Астаҳфируллоҳ деган сўзларни ишлатадиган бўлиб қолганман. Уйдагиларга тел қилганимда хам шу гапларни гапирсам “гапирма, намоз ўқима, соқол қўйма” дейишади. Чунки мани ёмон йўлга кириб кетишимдан қўрқишади. Улар бу намозга қаршиликлари билан гунохкор бўлиб қолмайдиларми? Улар ахир фарзандларини ўйламоқдалар тўғрими? Ота-онам гунохкор саналиб қолмайдиларми? Минг қилса хам ота-онам уларга ақл ўргатолмайман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Гуноҳкор бўлиб қолмасликлари учун айтишингиз шарт эмас. Албатта четга чиққан кишилар таши ялтироқ ичи қалтироқ сўзларга алданиб қолишлар бор. Шунинг учун ишончли устозлар билан алоқада бўлинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat