Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қироат мазҳаблари

12:03 / 28.04.2018 | Fazliddin | 2537
Ассаламу алайкум! Турли қироат мазҳабларининг асосий фарқи нимада? Қироат мазҳабларининг тарихи, силсиласи, ўзаро фарқи ва шунга ўхшаш масалалар жамланган батафсил ўзбек тилидаги китоб борми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Қироат мазҳаблари эмас, қироат турлари дейилса тўғрироқ бўлади. Қироат турларининг бир-биридан асосий фарқлари тажвид қоидаларида, масалан истиъоза ва басмала, сукунлик нун ва танвин, мадлар, мутажонисайн, мутамаасилайн ва мутақорибайн, вақф ва ибтидо  каби қоидаларига амал қилишда турлича бўлишлари, ҳамда Қуръони карим калималарини, масалан "яъламуун" калимасини "таъламуун", "қудус" калимасини "қудс", "қуръон" калимасини "қурон" деб турлича ўқишдадир.
Ўзбек тилида сиз айтганга ўхшаш китоб йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat