Ассалому алайкум! Илтимос саволимга жавоб ёзинг. Масалан: Бақара сурасининг 2-3-оятларида (Ҳақ эканлигига) ҳеч қандай шак шубҳа бўлмаган ушбу Китоб... тақволи кишилар учун йўлбишчидир дейилган, яна Ихлос сураси 1-2-3-оятларида (Эй Муҳаммад), айтинг 《У-Аллоҳ ягонадир》. Аллоҳ беҳожат (аммо) ҳожатбарордир дейилган. Менимча ҳамма сураларда қавс ичида сўзлар бор. Саволим бу сураларда қавслар ичидаги сўзлар ҳам Аллоҳнинг каломими ёки одамлар яхшироқ тушунишлари учун Пайғамбаримиз (с.а.в) қўшганми?
– Ва алайкум ассалом! Оятнинг таржимасида йўқ, лекин маъносида бор гапларни ўқувчи тушуниши учун қавсга олиб қўйилади. Валлоҳу аълам!