Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Туркияга бориб ишлаш хакида

17:30 / 27.04.2018 | Комила Бегматова | 3384
Ассалому алайкум! Мен Туркияга бориб ишламоқчидим, аёл киши бориши яхшимас деган гап эшитдим. Шу гап тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Аёл киши табиатан нозик бўлиб, сафар мобайнида турли хил зарурат ва эҳтиёжларга дучор бўлади. Ҳолбуки, уларнинг иззат ва обрўларининг ҳимояси муҳим бир масала ҳисобланади. Шунинг учун улар сафарга ўзларининг маҳрамлари билан чиқишлари зарурдир. Балоғат ёшига етмаган маҳрам эса ўзи ҳам бу нарсаларга муҳтож ҳисобланади. Демак, балоғат ёшига етмаган маҳрамнинг сафарда аёл киши билан бирга бўлиши ёки бўлмаслиги баробар бўлиб, бунда аёл киши маҳрамсиз сафар қилган ҳисобланади. 

لا عِبْرَةَ لِلصَّبِىِّ الَّذِى لا يَحْتَلِمُ 

«Балоғатга етмаган боланинг маҳрамликда эътибори йўқдир» (Фатовои ал-Ҳиндия).
Бири ватани аслий бўлиб, яна бири ижарага олинган бўлса ёки иккаласи ҳам ижарага олинган бўлса ва орасидаги масофа шаръий масофани ташкил қилса, гоҳ у жойда, гоҳ бошқасида турса, гарчи ижарага олинган жойларида аёли яшаса ҳам, мусофир бўлади. Агар ватани аслийга борса ёки ижарага турган жойларидан бирида ўн беш кундан ортиқ туришни ният қилса, муқимга айланади.

لِأَنَّ الْإِقَامَةَ لَا تَكُونُ فِي مَكَانَيْنِ إذْ لَوْ جَازَتْ فِي مَكَانَيْنِ لَجَازَتْ فِي أَمَاكِنَ فَيُؤَدِّي إلَى أَنَّ السَّفَرَ لَا يَتَحَقَّقُ 

«Чунки, икки жойни ватани иқомат тутиш мумкин эмас. Агар икки жойни ватани иқомат қилиб олиш жоиз бўлганида эди икки жойдан ортиқ ерларда ҳам ватани иқомат жоиз бўлар эди. Унда мусофирлик тушунчаси қолмас эди» (Баҳрур роиқ).
Умрининг кўп вақтини сафарда ўтказадиган, яъни сайёҳлар ҳукми уч хил кўринишда бўлади.
1. Шаръий масофани қасд қилиб чиқиб, бирор жойда ўн беш кун туришни ният қилмаса, ҳамма вақт мусофир бўлади.
2. Шаръий масофани қасд қилиб чиқиб, бирон жойда ўн беш кун туришни ният қилса, йўлда мусофир бўлиб, борган жойида муқим бўлади.
3. Йўлга чиқишда шаръий масофани қасд қилмаса ва шу ҳолда (шаръий масофадан озроғини қасд қилиб) бир неча жойларга борса, гарчи шаръий масофадан узоққа кетиб қолса ҳам, муқимлигича қолаверади. Ортга қайтишда уйигача бўлган масофа шаръий масофадан кўп бўлгани учун мусофирга айланади. 

وَمَنْ طَافَ الدُّنْيَا بِلَا قَصْدٍ لَمْ يَقْصُرْ 

«Бир киши шаръий масофани қасд қилмай сафарга чиқса, гарчи дунёни айланиб чиқса ҳам мусофирга айланмайди» (Дуррул мухтор)
Аёл киши маҳрамсиз сафарга чиқса-ю, маҳрамлари уни қайтармасдан, унга рози бўлиб турсалар, барчалари гуноҳда баробарлар. 

وعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ قال : سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ :"مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ وَذَلِكَ أَضْعَفُ الْإِيمَانِ". رواه مسلم  

Абу Саъид Худрий розияллоҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангиз гуноҳ ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин агар унга қодир бўлмаса, тили билан ўзгартирсин, агар бунга ҳам қодир бўлмаса, қалбида унга норозилигини билдирсин ва бу иймоннинг энг заифлигидир» дедилар». (Муслим ривояти). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat