Ваалайкум ассалом! Талоқни турига боғлиқ. Боин талоқ қўйилган бўлса қайта никоҳ шарт. Ражъий бўлиб уни боинга айлантириб қўйган бўлса уни ҳам никоҳлаш шарт. Шунинг учун буни жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриш керак. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!