Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик.

00:00 / 27.04.2011 | eski savollar | 1969
Ассалому алайкум Хазрат. Мани бир танишим сиздан шу саволни сўраб беришимни илтимос қилгандилар, саволларида хато ва камчиликлар бўлса аввалдан узр. Хазрат танишимни аёл қудалари бошига бирор мусибат тушса Довуд алайхиссаломга атаб қурбонлик қиларканлар, танишим бу ишингиз ширик десалар буни ота буваммиз қилиб келган сизни ишингиз бўлмасин дебди. Танишимни ташвишга солган нарса танишим қизларини шуларга берганлар, киёвлари қизларига совчи бўлганда бир чиройликка ўхшаганди бировлардан суруштирганларида 5махал масжидга намозга боради яхши дейишганига қизларини бергандилар. Энди уларни оиласида бундай ишларни кўриб қизларини келажагидан хавотирга тушуяптилар, киёвлари онасидан қўрқаркан, бошида шариатга зид ишлардан онамдан химоя қиламан деб ваъда берган экан энди ваъдасида турмаяпти. Довуд алайхиссаломга атаб сўйилган қўйнинг гўштидан қизлари хам ебди бу сўйилган гўшт харом хукмида бўладими шариатда? қизлари нима йўл тутсинлар эрига итоат қилмасдан уларни бундай шариатдан ташқари ишларидан бош тотсинми? ёки эри билан ажрашиб кетсинми? иккита фарзанди бор. Илтимос Хазрат танишимга шу муаммоларини ечишларида тўғри йўл кўрсатишингизни хохлайдилар, саволиммиз чўзилиб сизни қимматлик вақтингизни олган бўлсак яна бир бор узр. Дин йўлида қилаётган ишларингизни Оллоҳ давомлик қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қуда тарафга гапи ўтадиган одамларни ишга солиб уларга ҳақиқатни батафсил тушунтиришга ўтиш зарур. Қизингиз бундан кейин ҳушёр бўлишлари керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat