Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бадиий китоблар ўқиш

14:36 / 03.05.2018 | Sanjar | 6667
Ассалому алайкум! Мен жуда кўп турли хил бадиий китоблар ўқийман. Мисол учун жахон адабиёти, саргузашт ёки фантастик романлар. Динимизда бунга рухсат борми? Олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Ширк ва куфрга олиб бормайдиган бадий китобларни ўқишда шаръан монеълик йўқ. Лекин ўша китобларни ўқишга кетказган вақтда дунё ва охиратга фойдали илмий китобларни ўқиган афзал. Инсон ҳар бир ўқиган нарсасидан таъсирланади, қалбига ўшандан насиба бўлади. Қалбга нима кирса инсоннинг ҳаракати ҳам ўшанга қараб бўлади. Ҳеч кимса қалбим тоза, пок ёки нопок дейишига ҳожат йўқ. чунки унинг кийиниши ўзини тутиши, сўзлаши, ҳатти ҳаракати унинг қалб қудуғидаги суви қандайлигига далолат қилади.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat