Ассалому алайкум илм ахли! Куйидаги саволимга жавобни излашдан топаолмадим, савол куйидагича; Хукуматимз томонидан 2022- йил январ ойидан бошлаб Узбекистоннинг барча жойларида жумладан магазин, дукон, супермаркет ва бошка жойларида нарса харид килган мижозларга бериладгон чекларда агар "ҚР" коди булса, уша кодни телефоннинг камераси оркали скайнер килиб уша чекда неча пул харид килинган булса шуни 1% ни сиз картангизга тушуриб олсангиз булади. Бу "Кешбак" яни пулни кайтариш деб номланади. Биз хам магазинда фаолият олиб борамиз, бизни магазинда хам чекларда ҚР кодлар бор ва биз харидор нарса харид килб чекини олиб кетгандан кейн биз уша чекни компьютер да кайта куриб неча пуллик нарса харид килган булса хам уни скайнер килиб пластик картамизга тушуриб олсак булади. Масалан, мижоз биздан 500,000 сумлик кийм харид килди унга чек бердик ва мижоз магазинни тарк килиши бн уша чекни компьютер дан куриб скайнер килб 500,000 сумни 1% ни яни 5000сум ёки 1000,000 сумлк нарса харид клган булса 10,000 сум, 100,000 сумлк нарса харид килган булса 1,000 сум ва шу каби пулларни картамизга тушрб оламиз ва бундан мижозни хабари йук. Саволим шуки, агар мижозлар харид килган чекларни улар барибир чекларни скайнер қилиб пластик картасига пул тушурмайди ёки бундан уларни хабарлари йўқ-ку деб ўйлаб ёки соддарок килиб айтганда, мижозларнинг чекларини ўзларидан сўрамаган холда телефон оркали юкорида айтилгандек скайнер килиб улар нарса харид килиш учун сарфлаган пулнинг 1% ни пластик картамизга тушрб олсак буладми? Билишимча бизни ходимларимз охирга 10-15 кун жумладан узим хам мижозларнинг чекларини шу тарика скайнер килиб пластик карталаримзга малум бир микдорда пул тушрб келяпмиз. Бу иш эхтимол Узбекистоннинг бошка жойларида хам содр булаётган булиши мумкин. Магазинимзда шу кунгача 1% дан тушган пулларни чек эгаларига кайтариш керак булса буни имкони йук, чунки 10-15 кун давомида хар куни магазинга куп мижозлар келади ва улар эслаб колиш кийн колаверса чекда мижозларнинг исмлари, телефон раками ёки манзиллари хам йук, бордию мижозлар чекларини скайнер килиб улар сарфлаган 1% ни картамизга тушириб олишимзга рози булса, бу ишимз жоизми? Агар юкорида келтирган ишимиз нотўгри булса, илтимос маслахат беринг. Олдиндан рахмат, Аллох ёрдамингиздан рози булсин
– Ва алайкум ассалом! Бу банда ҳаққига тааллуқли иш бўлгани учун чек эгасининг розилигисиз олинган сумма сизларга жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!