Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ганода ишлаш

17:12 / 18.09.2017 | Komila | 12186

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмларимизни зиёда қилсин. Мени яқинда «Гано Ехceл» корпорациясига ишга таклиф қилишди.  У ерда ишлаш тизими “тармоқли маркетинг” асосида экан. Яъни, ишга киришим учун аввал камида 1 хафта давомида ўқув курсларига қатнашим керак. Сўнгра 4 йўналишдан бирини танлаб, улардан бирини харид қиламан ва менга қайси йўналиш пакетини харид қилганимга қараб маҳсулот берилади. Ундан сўнг, мен махсулотдан натижа олиб уни яқин инсонларимга тавсия қиламан ва улар ҳам ўқув кусларига қатнаб, 4 йўналишдан бирини танлаб, пакет яъни махсулот сотиб олишлари керак. У ердаги мутахасисларга бу ишда меҳнатсиз даромад топиб қолиш бўлмайдими десам, улар йўқ, сиз уларга маълумот берганингиз, тавсия қилганингиз, ишлаш тизимини ўргатганингиз учун сизга даромад берилади, дейишди. Аммо одам қанча кўп қўшилса, менинг ҳам даромадим, кўпайиб бораверар экан. Бу тизим молиявий пирамида эмас, деб айтишди. Кўплаб одамлар тармоқли маркетинг ва молиявий пирамида тизимларини ажрата олмайди, дейшди. Бундан ташқари, сиз инсонларни соғлигини тиклаш учун, уларга соғлик улашиш учун фаолият кўрсатасизку савобку, дейшди. Аммо тармоқли маркетинг хам шариятимизда жоиз эмаслигини билганим учун, ушбу ишда фаолият юритишим жоизмикин деб ўйланиб турибман. Таъкидлашим жоизки, ушбу корпорация Орифламe, Хeрбалайфe ва Фабeрлик каби фаолият кўрсатмайди. Бундан ташқари махсулотлар Малайзия давлатида ишлаб чиқарилади ва ҳалол сертификатига эга экан. Ишлашим жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тармоқли маркетингда ишлашингиз шаръан жоиз эмас. Маҳсулотнинг ҳалоллиги ишлашга кифоя қилмай, ишлаш тизимига ҳам қаралади. Уларнинг иш юритиш тизими ноҳақлик устига қурилган. Уларда одамларни молини ботил йўл билан ейишлик бор. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади:

وَلاَ تَأْكُلُواْ أَمْوَالَكُم بَيْنَكُم بِالْبَاطِلِ وَتُدْلُواْ بِهَا إِلَى الْحُكَّامِ لِتَأْكُلُواْ فَرِيقًا مِّنْ أَمْوَالِ النَّاسِ بِالإِثْمِ وَأَنتُمْ تَعْلَمُونَ۝

188. Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб, одамларнинг молларидан бир қисмини гуноҳ ила ейишингиз учун уни ҳокимларга ташламанг. Қуйидаги линкда берилган маълумотни ўқисангиз, ўзингиз "жоиз эмас"лигини билиб турган тармоқли маркетингдаги 10та ёлғон ҳақида маълумот оласиз. http://info.islom.uz/iqtisod/item/23-tarmoqli-marketingdagi-10-khil-jolgon.html Бизнинг вазифамиз шариатнинг ҳукмини баён қилиш. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat