Ассалому алайкум, Ҳазрат. Аллоҳ қилаётган ишларингизга Ўзи ажр берсин. Тақсир, мендан бу саволни бир киши сиздан сўраб беришимни илтимос қилди. Саволим ўринсиз бўлса, узр сўрайман. Унинг айтишича, бир илмли киши: «Шубҳали луқма еган одам балиқ еса, луқмаси тоза бўлади», дебди. Шу нарса тўғрими? Олдиндан раҳмат.
- Ва алайкум ассалом! Бу одамларнинг орасидаги гап. Ҳеч бир нарса, хусусан, балиқ ҳам шубҳали ёки ҳаром луқмани ҳалолга айлантира олмайди. Шубҳали таомни мутлақо емаслик керак. Мабодо билиб-билмай шубҳали таом еб қўйилган бўлса, кўп-кўп истиғфор айтиш лозим.
Валлоҳу аълам.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077