Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

хбет ва бенамозлик

15:16 / 03.02.2022 | Shahnoza | 807

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим мусулмонлар Алҳамдулиллаҳ. Ичмайди аммо 1хбетга пул тикадилар. Қанча айтсам ҳам харомлигини билиб туриб воз кечиб кетмаяптилар. Доим хафа бўсам бўлди энди 5 маҳал намоз ўқийман хбет ни ҳам ташлайман деб ваъда берадилар. 1-саволим яна хбет ўйнаганда 3 кундан ортиқ аразласам харом эмасми? Ҳатто ўрнимизни алоҳида қилсамчи? 2-саволим турмуш ўртоғимнинг иймони ва инсофини тилаб қандай дуолар ёки суръаларни ўқисам бўлади? Ажрашиш учун талоқ сўрай дейману яна қўрқаман шайтон васвасаси бу деб. 1 ярим ёш боламиз ҳам бор.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1).. Эрингизнинг гуноҳ ишларга қўл уриши, унинг сиздаги ҳақларини соқит қилмайди.

 2). Бу учун хос дуолар ворид бўлмаган. Унинг ҳақларини поймол қилмаган ҳолда ислоҳи учун жон-жаҳдингиз билан барча сабабларни қилинг. Эрингиз аста-секин ҳалокат ёқасига кетаётганини билиб туриб, қандай қилиб қўл қовуштириб тура оласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat