Ассалому алайкум! Муҳтарам ҳазрат. Ўшдаги бўлиб ўтган ҳунрезликларни оқибатида менинг синглимни, яни куёв боламизни уйи куйиб култепага айланди, машинаси ҳам ёнди, уйдаги ҳеч нарсаси қолмади. Ўзлари бостириб келган оламондан аранг жон сақлаб қолиб, ҳозирда ака-укалариникида турибдилар. Дадам ва мен закотимизни куёв боламизга берсак бўладими? Бироқ, куёвимизда нисобга етган миқдорда пул маблағи бор экан. У киши савдогар бўлгани учун мижозлари ва яқинларида пул маблағи сақланиб қолибди. Бу вазиятда шариатимизни ҳукми қандай, бизлар у кишига закотимизни бера оламизми?
– Ва алайкум ассалом! Нисобга етган маблағи бор одамга закот берилмайди.