Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закотни фарзандга берса бўладими

10:47 / 28.04.2020 | Marufjon | 2094

Ассалому алайкум! Онамларни закот нисобига етган тилла буюмлари бор. У буюмларни биз фарзандлар олиб берганмиз. Онамларни закот беришга шахсий маблағлари йўқ. Биз фарзандлар Онамиз номларидан закот берсак бўладими? Ва шу закотни ўзимизнинг ака-укага берсак жоизми ёки бериб бўлмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У буюмлар онангизни шахсий мулкига айланган. Шунинг учун закоти ҳам онангизни зиммасига юкланади. Чиқарадиган закотнинг миқдорини ҳам онангизга қўлига беринглар. Онангиз закотим деб ният қилиб, Аллоҳдан қабул қилишини сўраб, ўзининг фарзандлари бўлмаган, ота-оналардан ҳам бўлмаган, бобо-бувиларидан ташқари бегоналарга мулк қилиб берсин. Сизларни закуотига вакил қилиши ҳам мумкин, яъни сизлар онангиз номидан закотларини ҳақдорларига берасиз. Сизни ака-укангиз ҳам онангизни фарзандлари бўлса онангиз закотини ўз фарзандларига бериши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat