Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сунъий ўстириладиган тирик тишлар

19:33 / 11.05.2018 | Dostonbek | 3442
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қилаётган ишларингиздан яратганни Ўзи рози бўлсин! Хозирда кундан-кунга тиббиёт сохаси ҳам ривожланиб бормоқда. Тиббиёт илмида ўзак ҳўжайралар деган тушунча мавжуд бўлиб, организмдаги ҳар бир тўқималар шу ўзак ҳўжайралардан ривожланади, тараққий этади. Хусусан, тишларимиз ҳам. Саволим шуки, агар стоматология сохасида янгилик қилиш мақсадида айнан шу тишларнинг ўзак ҳужайраларини аниқлаб,инсонларнинг жағ тўқималарига бошқа организмлардан(мисол учун ҳайвонлардан) кўчириб ўтқазиб, йўқ тишлар ўрнида тишларни шакллантириб инсонларни даволасак бу ишимиз динимиз кўрсатмаларига хилоф иш ҳисобланмайдими? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Ҳалол ҳайвондан олса жоиз. Чунки фиқҳ китобларида “Бисмиллаҳ”ни айтиб сўйилган ҳайвонларнинг тишидан тиш сифатида фойдаланиш жоиз дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat