Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ривоят ҳақида

09:17 / 14.05.2018 | Ramziddin | 2779
Ассалому алайкум! Мен бир ривоят эшитдим. Қозоғистонда Уккоша деган зиёратгоҳ бор экан. У ерда интиҳон қудуғи деган бир қудуқ бор экан. Кимки у қудуққа челак ташласа гуноҳ савобига яраша сув чиқар экан. Гуноҳи кўпларга сув йўқ, гуноҳи камларга озгина миқдорда сув, ёш болаларга эса челак тўла сув чиқар экан. У қудуқ билан Зам зам қудуғининг сув чиқиш жойи, йўналиши яъни линияси битта экан. Ривойлатларда келадики Ҳазрати Уккоша ҳам саҳоба бўлиб, Пайғамбаримиз Расулуллоҳ (с.а.в) Ҳазрати Уккошани ҳозирги марказий осиёни Ислом динига даъват этиш учун жўнатган эканлар. Ҳазрати Уккошани жонлари ўзида бўлмас экан. Темирдек бўлиб, ўқ ҳам ўтмас, қилич ҳам кесмас экан. Фақатгина намоз ўқиётган пайтида Жони ўзига қайтар экан. Буни билган кофирлар Ҳазрати Уккошани намоз ўқиётган пайтда келиб бошини узуб ташлашган экан. Узулган бош думалаб қудуққа тушуб кетган экан. Расулуллоҳ (с.а.в) зам зам қудуғини олдида ўтирганларида зам зам қудуғи қизил қон бўлиб қолибди. Буни кўриб Расулуллоҳ с.а.в Уккошам кетди деб мағзун бўлган эканлар. Саволим шуки шу ривоят, қудуқ ҳақидаги, зам зам ҳақидаги, Ҳазрати Уккоша зиёратгоҳи ҳақидаги гаплар ростми ? Қудуқдан гуноҳ савобларини билиш учун олинаётган сув ширк амал эмасми ?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Ҳаммаси сафсата. Бу гапларни умуман динга алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat