Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Саволим исломий одоб доирасидан ташқарида бўлгани учун минг бор узр. Мен доим халодан чиқганимда қовуғим ва сийдик йўлида суюқлик (бавл) қолади. Қанча харакат қилмай барибир чиқарганимдан сўнг яна келаверади. Бу тахоратдан сўнг ва намоз пайти васвасага сабаб бўлади. Танишларим бундай пайтда пастадан фойдаланишни маслахат беришди. Яъни закар йўлига пахта тиқилади ва шу холатда қолади. Саволларим: 1) Шу ишим жоизми? 2) Шу жараёнда мен авратимга қарашим ва уни ушлашимга тўғри келади бу холат хам жоизми?