- Афв қилингандан кўп миқдордаги нажосат ила уни билмасдан ўқиган одамнинг намози ботил бўлади. Қазосини ўқимоғи лозим бўлади.Ундан дирҳам миқдори афв қилинади. У қуюқ нажосатда бир мисқол, суюқда кафт миқдоричадир.Ушбу миқдоргача бўлган оғир нажосат ила намоз ўқиса, жоиз. Ундан ортганда ўқиб бўлмайди. Оз миқдордаги нажосатдан сақланиш қийин бўлганидан рухсат берилган. Дирҳамнинг оғирлиги 2, 975 грамм.