Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар! Аллоҳга шукурки 5 махал намоз ўқийман. Касбим телефон ва компютерларни қайта дастурлаш (программа прошивка) иши билан шуғулланаман. Бир куни олдимга бир йигит келди кимматбахо телефон кўтариб экрандаги кодини очиб беринг эсимдан чиқиб қолди деб ва мен хизмат хаққини келишиб ишини битириб бердим. Орадан яна вақт ўтиб яна бошқа бир телефон олиб келди яна ўша кодланган холда кодини очиб беринг деб ишини қилиб бердим. Раҳмат айтиб чиқиб кетди. Шунда олдимда бир одам турган эди у болани телефон ўғирлаш иши билан шуғулланишини айтди ва мен у болани нима иш билан шуғулланишини хабар топдим. Яна орадан вақт ўтиб яна олдимга хизмат билан келди шу яна телефон кодини очиш иши билан очиб туринг мен 1 соатларда келаман деб телефонини ташлаб кетди ва мен ишини битирдим яни кодини очиб у бола келгунча тайёрлаб кўйдим. Шу пайт ўйланиб қолдим тўхта бу бола ўғрилик қилиб гунох иш қилмоқда ва мен ўша болани шу ишларига шерик бўлиб қолмаяпманмикан деб ва мен телефонини ўзим хохлаганде телефон экранини ўз холиде қилиб кодлаб кўйдим. Кейин у бола келди ва мен қўлимдан келмади эплай олмадим уддалай олмадим деб қайтариб бериб юбордим. Шу қилган ишим тўғрими? Агар ишини бажариб ўзи рози бўлиб хизмат хаққини берсаю мен олсам уни қилган гунох ишларига шерик бўлиб қолар эдимми? Ёки ишини бажариб хизмат хаққи олишим мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шерик бўлаяпсиз. Очиб берманг, имкони бўлса, имкони бўлса, эгасига қайтаришга ёрдам беринг. Валлоҳу аълам!