Ассаламу алайкум! Бир мусулмон биродаримизнинг саволини йўлламоқдаман. «Менинг туғишган опам минг афсус бир неча йил аввал “Иегова шоҳидлари”га қўшилиб кетганди. Мен унинг бу йўли тўғри эмаслигини айтиб, тавба қилишга чақирганимда, “сен ўз динингда қолавер, мен ўз йўлимни танлаб бўлдим, ҳатто биз билан борди-келди қилмагин ҳам” деганди. Шу билан опам билан салом-аликни йиғиштириб юз кўрмас бўлиб кетдим. У ҳорижга кетди, орада отамизникига келганида отам қўярда қўймай иккимизни яраштириб қўйди. Энди эса мен муртад бўлган опам билан қандай муомала қилишим кераклигини билмай қийналиб яшаяпман. Айтингчи, бу опам билан қандай муомалада бўлишим керак?» Жавобингиз учун ташаккур!
Ва алайкум ассалом! Агар уни тўғри йўлга қайтара олсангиз шуни ҳаракатида бўлинг. Акс ҳолда алоқаларни буткул кесинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уруш пайтида бўлса ҳам душман тарафининг қариялари, гўдаклари, ёш болалари ва аёлларини қатл қилишдан қайтарганлар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу : “Аёллар Исломдан қайтиб муртад бўлишса, уларни ўлдирилмайди. Лекин қамаб, Исломга чақирилади” деганлар. Валлоҳу аълам.