Ваалайкум ассалом! Кечиш билан закот адо бўлмайди.
Савол: Қарзга берилган маблағни закот ўрнига ҳисоблаш мумкинми?
Жавоб: Мумкин эмас. Чунки, закотнинг адо бўлиш шарти закотни бераётган вақтида закот эканлигини ният қилишдир. Лекин, фақир қарздорга қарз бергувчи закотини мулк қилиб бериб, сўнгра ундан қарзини қайтариб олса бўлади. Аммо, қарздор бой бўлса, бундай қилиш дуруст эмас.
وَحِيلَةُ الْجَوَازِ أَنْ يُعْطِيَ مَدْيُونَهُ الْفَقِيرَ زَكَاتَهُ ثُمَّ يَأْخُذَهَا عَنْ دَيْنِهِ
“Закотни қарздан адо бўлиш йўли, ҳақдор фақир қарздорга закотини бериб, сўнг уни қарзи эвазига қайтариб олишидир”. (Раддул муҳтор). Валлоҳу аълам!