Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кийимдан садақа бериш

10:50 / 18.02.2019 | Sevara Jumanova | 1872
Ассалому алайкум! Мен углимнинг кичрайиб колган ва озрок эскирган аммо, яхши холатда сакланиб колган кийимларини молиявий жихатдан кийналиб турган оиланинг боласига берсам ва у рози булиб олса бу садакага кирадими. Саволни нотурги берган булсам узр. Олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Балоғатга етмаган боланинг шахсий мол-мулкини қарзга бериши ҳам жоиз эмас, чунки ёш боланинг ижозати эътиборга олинмайди. Шунинг учун давлат томонидан болалар учун ажратилган пуллар ёки болага отасидан бошқа қариндошларидан меросга теккан мол-мулк, шахсий мулк қилиб олиб берилган кийим-кечакларни ота-она ёки ўша қариндошлар бировларга қарз қилиб ёки ҳадя қилиб бериши жоиз эмас. Агар болалар учун вақтинча фойдаланиб туришга ёки кичик келиб қолса ёхуд ўзига ёқмай қолса, бировга бериб юбориш шарти билан сотиб олинган кийим ёки бошқа нарсалар олиб берувчининг мулки ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat