Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳкор бўлиб қолмадимми?

11:51 / 27.05.2018 | Ismoil | 3760
Ассалому алайкум! Устозлар, саволим шундан иборатки: Мени укам нафаси қисмаслиги учун салбутамон сепади, лекин рўза тутаётган эди. Мен рўза тутган ҳолда бу дорини сепиб бўлмаслигини билиб қолдим ва бу ҳақида айтган эдим у оғзини очиб юборди. Бу ерда мени қилган ишим тўғри бўлдими? Бу ҳақида айтиб мен оғзи очилишига сабаб бўлиб гуноҳкор бўлиб қолмадимми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Сепгандан кейин айтган бўлсангиз сиз айтишингиздан аввал очилиб бўлган экан. агар бу дорисиз тура олмаса, бирор чўп учига пахта ўраб ёки (қулоқ тозалайдиган) тайёрларидан фойдаланиб пахтага ўша дорини сепиб бурнининг ичи артилса ҳам димоғи очилади, лекин рўзаси очилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat