Ассалому алайкум! Янги уйга кўчиб ўтишда қандайдир дуолар ёки амаллар қилиш жоизми? Жоиз бўлса улар қайсилар? Жавоб учун раҳмат! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Хурсандчилик сифатида зиёфат қилиб беришингиз мумкин. Уйнинг обод бўлиши намоз, тиловати Қуръонлар билан бўлади. Валлоҳу аълам!