Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйимиздаги ҳолат

22:02 / 04.06.2022 | Muxlisa Islomova | 1425

Ассалому алайкум! Базида уйимиздан, яъни адамнинг пулларидан йўқолади, афсуски бу ҳодисани оила аъзоларимнинг бири томонидан қилинаябди, лекин кимлигини топа олмаябмиз. Адамнинг қанча танбеҳларидан сўнг ҳам бу ҳолат давом этаябди. Уйимиздан қандайдир файз йўқолгандек, адамнинг ишлари ҳам орқага кетаябди. Лекин отам-онам ҳам, бизлар ҳам намоз ўқиб, имконимиз етгунча ибодатлар қиламиз. Уйимиздаги ўғрини топиш учун қандай йўл тутсак бўлади. Хонадонимиз файз ва барокатли бўлиши ва адамнинг ишлари ривожланиши учун қандайдир қўшимча дуолар, ибодатлар, зикрлар борми? Оилам тинч-тотув ва бахтли бўлишимизни истайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сизларга фарз қилган беш вақт намоз, рўза, закот, аёллар сатри авратли бўлиши, ёлғонни тарк қилиш, ҳаром-макруҳларни тарк қилиш, суннат амалларни маҳкам тутиш, ҳеч кимга нисбатан гина-адоват сақламаслик, кибр, риё, сумъа, ужбни тарк қилиш, силаи раҳмни боғлаш, қўшниларга озор бермаслик, яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтариш, нафл ибодатларда бардавом бўлиш. Мана шулар Аллоҳга осий ҳолда дуо қилганингиздан афзалдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat