Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда турмуш ўртоғим билан жанжаллашиб қолдик. Ман медицина сохасида ишлайман, ойлигим яхши, Аллоҳга бехисоб шукр. Фарзандимга ўзимни онам қараяпти, сабаби иккинчи марта турмуш қурганманман, қизимни таминоти учун онамга пул бераман. Турмуш ўртоғим “онанга яна пул берсанг уч талоқсан деди. Ман иложим йўқ пул бердим, пулни ўзимни ойлигимдан бердим. Манга уч талоқ тушдими? Арзимаган нарсалагаям уршиб қолсак талоқсан деб айтиб юбораверадила. 2 марта шу холат бўлган, никохимизни бошқатдан ўқитиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳа, уч талоқ тушган. Қолганини жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриш керак.Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!