Ассалому алайкум! Бир неча ойлар олдин бир гуноҳ ишни тарк этиш мақсадида "қачонки шу ишни қилсам, ҳар сафар фалон сўм миқдорда эҳсон қиламан" деб ният қилган эдим. Қасам ичмаганман ва эҳсонни амалга ошириш учун маълум бир муддат тайин қилмаганман. Ҳозирда, алҳамдулиллаҳ, йиллар мобайнида тарк эта олмаётганим ўша ишни қилмай қўйдим. Лекин аввалида, иродам сустлик қилиб, 10 марта у ишга қўл урдим. 1) Менинг ҳолатимда ният қилинган суммани 10 га кўпайтириб эҳсон қилиш етарлими ёки каффорот ҳам вожибми?
2) Берилган закот юқоридаги ҳолат учун ҳисобга ўтадими? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! 1). Ўн марта қасамнинг каффоратини тўлайсиз.