Ассалому алайкум! Мени ёшим 27да ҳали уйланмаганман. Оилавий шароитим оғир бўлгани сабаб ҳозир Россияда ишлаяпман. Бўйдоқликдан 1,5 йилдан бери қийналяпман. Интернетни қидирсам рўза тутиш керак дейилган экан. Мен жисмоний ишда ишлаганим учун рўза тутолмайман, лекин ҳар куни қийналаман. Ишхондагилар ҳар ойлигида фохишага боришади. Буни менга ҳам таклиф қилишади, уларга рад жавобни бераман, боргим келсада йўқ дейман. Шу вазиятимда мастурбатсия билан шуғуллансам бўладими? Бу ҳолатимда гуноҳ иш ҳисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас, рўза тутинг. Бундай ишни қиладиган кишиларни “Қўлига никоҳланган” дейилади. Ундайларга лаънат бўлиши ҳадисларда келган. Лаънат – дегани, Аллоҳнинг раҳматидан йироқ бўлишдир. Жаннат ҳам Аллоҳ таолонинг раҳматидандир. Сизлар интернетга бунчалик ишониб юборманглар. Сиз айтгандек ишни қилиб видеолари интернетда тарқаб кетиб шарманда бўлган ва натижада ўзини жонига қасд қилганларни биламиз. Сизни ахлоқингиз бузилиб қолибди. Ўзингизни бунчалик паст санаб бу каби жирканч ишларни қилманг. Валлоҳу аълам!