Ваалайкум ассалом! Ҳозирги кунда ўзларини зиёли деб санаган инсонлар ҳам аренда(ижара) билан тақсит(нархини бўлиб тўлаш) битмини фарқига боришмайди. Аренда дегани ижара маъносини билдириб, ижарага олинган нарса ижарага берувчининг шахсий мулки, кейинчалик ҳам мулки бўлиб қолади. Ижарага олувчи вақтинча фойдаланиб, фойдалангани учун ҳақини бериб туради. Тақсит савдосида эса молни нақдга олса бошқа нарх насияга олса бошқа нарх қилиб(лекин келишув вақтида иккисидан бири тайин бўлиши шарт), нархини бўлиб тўлашга айтилади. Валлоҳу аълам!