Ассалому алайкум! Бугун бозордан бир оёқ кийим олдим. Мен ўйлаган нархдан бироз қиммат экан. Шу боисдан сотувчига: «Мен мана шу оёқ кийимдан бошқа нарса ҳам олмоқчи эдим. Аммо сиз айтган нархга олсам, битта пайпоқ ҳам ололмайман», дедим. Ҳақиқатда ҳам пулим оз эди. Сўнг савдогар нархни бироз тушириб берди. Менда эса битта оддий пайпоққа етадиган пул қолди. Аммо пайпоқ олмадим. Сабаби у пулимга яхши пайпоқ бермас эди. Бошқа нарса оламан деган эдим унга ҳам етмади. Хуллас ҳеч нарса олмасдан уйга қайтдим. Савол: Мен савдогарга: «Арзонроқ қилиб берсангиз бошқа керакли нарса олар эдим», деган эдим, аммо ололмадим. Энди мен ёлғон гапириб савдо қилган бўлмадимми? Жуда ўйланаяпман, қилган савдойим ҳалол бўлдимикан?
Ва алайкум ассалом! Қилган савоингиз ҳалол. Валлоҳу аълам!