Ассалому алайкум! Мен савдо-сотиқ билан шуғулланаман. Маҳсулотларим орасида ҳар-ҳил расмлар (аёлларнинг расми ҳам) туширилган маҳсулотлар бор. Масалан ёш болалар учун мўлжалланган "кашалар". Унда она-боланинг расми бор. Савол: шундай маҳсулотларни сотсам, кимдир бу аёлнинг расмини кўриб кўнглида фитна уйғонса мен ҳам шу маҳсулотни сотганим учун гуноҳга шерик бўламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Уларда расм мақсад эмас, ичидаги масулоти мақсад. Савдоси жоиз. Расм туширилган кийимларни савдоси жоиз эмас. Чунки уларда кийим билан бирга расм ҳам мақсад қилинади. Валлоҳу аълам!