Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзандимнинг тўйига атаб олган тилладан закот бериладими?

19:19 / 07.06.2018 | Shoira | 2803
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, фарзандларимнинг декрет, суюнчи каби нафақа пулларидан ўзларининг тўйларига (келинлик) атаб тилла тақинчоқлар олиб қўйганман. Хали оила қурмагани учун менда турибди. Хар бириникини алохида хисобласам нисобга етмайди. Ундан хам закот бериладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Савол: Қиз болаларга олиб берилган тилло тақинчоқларнинг закоти кимга вожиб бўлади?
Жавоб: Агар қиз болаларга тақинчоқ олиб берувчи шахс тақинчоқларни вақтинча тақиб турасан демай уларга мулк қилиб берса, балоғатга етиб нисоб соҳиби бўлгунича уларга закот вожиб бўлмайди. Агар мулк қилиб бермаган бўлса, закоти бергуви зиммасига вожиб бўлади агар нисоб эгаси бўлса (Умдатул фиқҳ).
Агар мулк қилиб қўлига топширган сўнг сақлаш учун олиб қўйган бўлсангиз улар фарзандларингизни шахсий мулклари ҳисобланади. Алоҳида мулк қилиб  бермаган бўлсангиз сизнинг мулкингиз ҳисобланиб, закотини беришингиз шарт бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat