Ассалому алайкум!Менинг бир танишим бор - у қиз бола, ёши 23да. Уч йилдан бери восвос деган руҳий касалликка чалинган. Муллаларга о'қитишди, до'хтирларгаям ко'рсатишди, ҳатто Москванинг тажрибали психологлари ҳам ёрдам бера олишмади. Ҳозир у дори ичиб юрибди. Саволим шундан иборат эди: мана шунақа касалликка ё'лиққан киши намоз о'қиши мумкин эмас, деган гапларни эшитдим. Шу ростми? Лекин ҳозир у анча тинчланган (ба'зи қо'рқув ҳисларини ҳисобга олмаганда), чунки дори ичади (тинчлантирувчи дорилар). Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Айнан ўшанга ўхшаган одамлар намоз ўқиса, ақийдаси бут бўлиб васваса дардидан қутилсалар ажаб эмас.