Ассалому алайкум! Шайҳ Ҳазратлари, менинг бир одамда ҳақим бор. Ҳақимни сўрай десам унинг ҳозир шароити қийин, беролмаябди қарзини. Саволим шу эдики шу ҳақимни закот эвазида кечиб юборсам бўладми ёки бу закотга ўтмайдими? Сизга соғлиқ тилаб олдиндан ташакур билдираман.
– Ва алайкум ассалом! Қарзини тўлашдан ожиз бўлган қарздорнинг қарзини соқит қилиш закотдан ҳисобланмайди. Агар қарздор закотга ҳақли кишилардан бўлса ҳам. Бу ҳукм кўпчилик фуқоҳолар наздидаги ҳукмдир. Ушбу мавзуга боғлиқ ҳолатлар:
1. Агар қарз берувчи закот бериш нияти билан қарздорга закотини берса, сўнгра қарздор закотни олгандан кейин, аввалдан келишиб олмасдан, қарз берувчига “Қарзимнинг вафоси учун олган қарзимни қайтариб беряпман” деб берса, бўлади.
2. Қарз берувчи закотни қарздорга бериб, уни қарзи эвазига беришни шарт қилса ёки икковлари қайтариб беришга келишиб олган бўлса, бундай закот бериш тўғри бўлмайди ва закот соқит бўлмайди. Бу кўпчилик фуқоҳоларнинг сўзидир.
3. Агар қарздор закот берувчига: “Менга закотингни бер, ана шунда мен қарзингни тўлайман” деса, у берса, қайтариб берган нарса закот ўрнига ўтади ва қабз қилган молик бўлади. Лекин шуни айтиб туриб, қарздор закотни қабз қилиб олгандан кейин қарзини бермаса ҳам бўлади.
4. Агар мол эгаси қарздорга “эй, фалончи зиммангдаги қарзингни бергин, кейин мен сенга шу нарсани закотдан қайтариб бераман деса, қарздор бир ердан пул топиб унга берса, қарзини узган бўлади. Лекин, қарз берувчи ҳалиги молни олгандан кейин қайтариб бермаса бўлади. Унга қайтариб бериш лозим эмас.