Ассалому алайкум! Ака укасига закот берса бўлишини тушундик, лекин укам билан бир уйда яшаймиз. Бир домлани маърузасида “агар қозони алоҳида бўлсагина ака-укага ёки ука акага закот берса бўлди” дейилди. Ҳозрда укам оилали, лекин тайинли иши йўқ укамга закот берсам бўладими? Аввалдан жавоб учун ташаккур.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Бўлади ва у сизга эмас ўзининг оиласига сарфласа бўлади. Валлоҳу аълам!